ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 43 миллион дозадан ошди

15:55 06 Декабрь 2021 Жамият
557 0

Ҳозиргина юртимизга 301 860 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 43 107 478 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

— 2 254 480 дозаси AstraZeneca;

— 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

— 1 128 500 дозаси "Sputnik V";

— 3 000 060 дозаси Moderna;

— 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

— 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?