ССВ ота-оналарга фарзандларини нафас органлари касалликларидан ҳимоя қилиш учун тавсиялар берди

00:56 13 Июль 2021 Жамият
1354 0

ССВ ота-оналар учун фарзандларини нафас органлари касалликларидан ҳимоя қилиш учун тавсияларни эълон қилди. Болалар бош пулмонологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев тавсиялари қуйидагича:

гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва фарзандларига ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция қилинг;

юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

шунингдек, болани тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш ҳам яхши самара беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер