ССВ: Хирургия марказида ташкил этилган 4 та замонавий лаборатория беморларга аниқ ташхис қўяди

16:56 02 Январь 2023 Жамият
886 0

Касалликни даволаш, энг аввало, тўғри ва тезкор ташхис қўйишни тақозо этади. Айниқса, жарроҳлик йўналишида бунинг аҳамияти юқори.

Айни пайтда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази негизида

— экспериментал хирургия;

— илмий;

— патоморфология;

— орган ва тўқималарни трансплантация қилиш каби 4 та замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган лабораториялар мавжуд. Мазкур бўлимлар фаолияти марказнинг илмий-амалий салоҳияти билан узвий боғлиқ.

Биргина, 2022 йилда фойдаланишга топширилган янги — патоморфологик бўлим беморларга биопсия шаклида аниқ ташхис қўювчи муҳим лаборатория ҳисобланади. Айни пайтда мазкур блокда кўплаб потоморфологик тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

Айтиш керак, авваллари муассасада бундай замонавий тиббий хизмат бўлмаган. Шу сабабли шифохонага мурожаат қилган аксарият беморлар хусусий клиникаларда гистологик тиббий текширувлардан ўтиб келишга мажбур эди. Эндиликда эса бунга ҳожат йўқ.

Марказда кунига 25-30 та жарроҳлик операцияси бажарилаётган бўлса, ҳар бир амалиётдан маълум макропрепарат олиниб, ушбу бўлимга юборилади. Мазкур блок беморларга патологик аномал вазиятларда биопсия шаклида энг сўнгги ва аниқ патоморфологик ташхис қўйиш ҳамда касаллик даражасини аниқлаш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер