Спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:44 23 Декабрь 2024 Жамият
190 0

Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Каримов Авазжон Қудратиллаевич Спорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Маълумот учун, Аваз Қудратиллаевич Каримов 1983 йили Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган.

Тайинловга қадар А.Каримов Спорт вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер