Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади

16:54 07 Июль 2022 Спорт
946 0

Ҳукумат қарори (365-сон, 06.07.2022 й.) билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

— халқаро тоифали спорт ҳаками;

— миллий тоифали спорт ҳаками;

— биринчи тоифали спорт ҳаками;

— иккинчи тоифали спорт ҳаками;

— учинчи тоифали спорт ҳаками;

— спорт бўйича ҳакам.

Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер