Спикер ўринбосари сессияда Мурожаатнома мазмун-моҳиятига эътибор қаратди

20:10 12 Январь 2021 Жамият
938 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини йўллади. Ушбу тарихий нутқ ўзининг долзарблиги ва кенг қамровлиги билан кенг жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотди. Мурожаатномани тинглаб, унда билдирилган таклифлар, ҳаётбахш ғояларнинг мазмун-моҳиятини барча юртдошларимиз юрагидан ўтказгани аниқ.

Шу кунларда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ва унда илгари сурилган устувор вазифаларни фуқароларимизга тушунтириш мақсадида жойларда турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг навбатдаги – ХХI сессиясида ҳам Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессияда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов сўзга чиқиб, бу галги Мурожаатнома том маънода мамлакатимизни янада юксалтириш, тараққиётини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

— Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни камайтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир маърузаларида бу масалага тўхталиб, камбағалликни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш лозимлигини таъкидламоқда, — деди А.Хаитов. — Шу жиҳатдан ўтган йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиш йили бўлди, десак янглишмаймиз. Чунки ўтган йилда аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиниб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланди. Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари» тизими жорий этилди.

Спикери ўринбосари шунингдек, Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш ва назоратини олиб боришда барча масъул раҳбарлар, маҳаллий кенгаш депутатлари янада фаол бўлишлари лозимлигини қайд этди.

Сессия сўнггида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги йирик тўқимачилик корхонаси – “MAROQAND SIFAT TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти илғор технологиялар асосида кластер усулида ишлаб келаётган йирик корхоналардан бири саналади.

А.Хаитов вилоятдаги учрашувлари доирасида мазкур корхонада ҳам бўлиб, иқтисодий имкониятлар, иш жараёнлари ҳамда ходимларга яратилган шароитлар билан танишди.

Корхонада айни пайтда 600 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 2000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказиб берилмоқда.

— Корхонамизда сиёсий етук, шижоатли ва ташаббускор ёшлар жуда кўп, — дейди "MAROQAND SIFAT TEXTILE" МЧЖ директори Шерали Хусанов. — Агар бошланғич партия ташкилоти атрофида улар бирлашса, нафақат меҳнат унумдорлиги, иш сифати юксалади, балки жамоадаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик, эртанги кунга ишонч ва интилиш кучаяди. Албатта, ёш саноатчиларимиздан бундай таклиф чиқиши уларнинг сиёсий онги ва тафаккури юксалиб бораётганидан далолат бериб турибди.

Жомбой туманидаги “TURBO HYGIENIC” МЧЖ қўшма корхонаси 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда болалар тагликлари ва нам салфеткалар ишлаб чиқармоқда.

Спикер ўринбосарининг тумандаги учрашувлари мазкур корхонада давом этди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мажидовга ҳудуддаги 45 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланишлари мақсадида Ургут ЭИЗ таркибига киритишни таклиф қилди.

Ўз навбатида, мазкур корхоналар эркин иқтисодий зона таркибига киритилса, солиқ ва бошқа имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш қувватлари кескин ошишини ҳамда 4 мингдан ортиқ қўшимча иш ўрни яратиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?