Социолог олим, профессор Абдулаҳад Қаҳҳоров Тошкент шаҳридаги ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 18 июль куни содир бўлган. Ўша куни соат 22:00 ларда Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига туманнинг Қора-Қамиш 2/5-даҳасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан шу ҳудуддаги хонадонда шовқин овози эшитилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мурожаат бўйича тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, хонадон эшигини очишганда ушбу хонадоннинг балкон қисмида 73 ёшли фуқаро Абдулаҳад Қаҳҳоров танасининг турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан вафот этганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг