Сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлашда «катта сакраш даври» бўлди — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати
Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топшириши ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан вазифа ва топшириқлар бериши режалаштирилган.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, видеоселекторда Ўзбекистон раҳбари мамлакатда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда «катта сакраш даври» бўлганини таъкидлаган.
Шунингдек, ўтган етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилгани, биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдалангани қайд этилган.
Бундан ташқари, эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилгани ва бунинг натижасида олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етгани алоҳида айтиб ўтилган.
Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда 110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг «Печак лигаси»га кирувчи Гарвард, Ел, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянинг «Расселл гуруҳи»даги Оксфорд, Кембридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ўзбекистонлик ёшлар битирган.
Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг