Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

10:52 14 Июль 2025 Жамият
202 0

Иллюстратив фото

Президентнинг «Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарор тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтириш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади. Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.

Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш (бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно) ваколати берилади.

Бундан ташқари кенгаш мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан хулоса қабул қилиши ва қабул қилинган хулосаларни мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиши мумкин.

Аввалроқ Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер