Сохта қўнғироқ: Марказий банк номидан фуқароларни алдашга уринишмоқда
Марказий банк фуқароларга ҳеч қандай кредит бермаслиги ҳамда молиявий хизматлар кўрсатмаслигини эслатиб, сохта хабарларга ишонмаслик ва фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.
Сўнгги кунларда фирибгарлар ўзини Марказий банк ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда. Интернет тармоғида сохта телефон рақамлари орқали қўнғироқлар қилиш, шунингдек, Телеграм мессенжерида “Марказий банк“ номидан сохта каналлар яратиб, банк карталари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу орқали карталардаги маблағлар ўзлаштирилмоқда.
Марказий банк матбуот хизмати фирибгарлик хатти-ҳаракатларига эътибор қаратиб, ушбу сохта хабарлар ва аккаунтларнинг Марказий банкка алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Марказий банк фуқароларга қуйидагиларни эслатади:
— Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатмайди.
— Шубҳали қўнғироқларга ва сохта хабарларга эътибор берманг.
— Банк карталари маълумотларини ҳеч қачон учинчи шахсларга ошкор қилманг.
— Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда фақат верификацияланган саҳифалардан фойдаланинг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг