Сўхликлар кўчат экиб, боғ яратишда ҳам фаол

16:34 28 Ноябрь 2024 Жамият
203 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Сўх туманининг гўзал ва бетакрор табиати барчани ўзига мафтун этади. “Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бу масканнинг янада кўркам бўлишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Айни кунларда туманнинг барча ҳудудларида бўлгани каби “Сариканда“ ва “Набобад“ маҳалла фуқаролар йиғинидаги бўш ер майдонларида мевали ва манзарали дарахтлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

— Шу маҳаллада яшовчи боғбон Ҳожи Шукуров ўз хонадонида 1000 тупдан ортиқ манзарали кўчатлар парваришлаб, ҳудуддаги тоғ ва адирликлар қияликларида боғ ташкил этишга киришди, — дейди “Ҳазрати Али” МФЙ раиси Субҳонали Нишонов. — Бундан руҳланган жуда кўп боғбонлар маҳалладаги ташландиқ, қақир ерларда қаватма-қават қилиб яшил ҳудудлар барпо этмоқда.

Ҳозирда янги ташкил этилаётган яшил майдонлар маҳалладаги боғбонларга бириктириб берилди. Шу тариқа ҳар бир боғнинг ўз эгаси бўлиши ва қаровсиз қолмаслиги таъминланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер