Сўхлик 30 нафарга яқин ўқитувчи 1000 доллар ва ундан кўп маош олмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир МАДИЁРОВ/ «Халқ сўзи». Мамлакатимизда ўқитувчилар билими, тажрибасини синовдан ўтказиш ва билимига муносиб рағбатлантиришга доир амалий ишлар энг олис ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда.
Айни жараёнда педагог кадрларга малака тоифасини бериш бўйича ташкил этиладиган аттестация ҳам ўқитувчининг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
2024 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, аттестация икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳорати баҳоланади.
Шу кунларда Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган синов жараёнларида қатнашган вилоятнинг энг олис ҳудуди — Сўх тумани ўқитувчилари томонидан ўзига хос рекорд ўрнатилиб, 4 нафар устоз юқори балл олишга муваффақ бўлди.
Хусусан, Сўх туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Қизлархон Жўраева 100 баллик имкониятдан 98 балл, 15-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Кумушой Тожиддинова 98 балл, 11-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Баротжон Жўраев 98 балл ҳамда 7-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Гулшанжон Жўраев 96 баллни қўлга киритишди.
— Айни пайтда 30 нафарга яқин ўқитувчиларимиз 1000 доллар ва ундан кўп маош олмоқда, — дейди Сўх тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Фозилжон Нурмиров. — Яқин истиқболда туманда бундай ўқитувчилар сони яна ошишига ишонамиз.
Ҳозирги кунда Сўх туманида 30 та умумий ўрта таълим ва 3 та ихтисослашган давлат таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 18 мингдан кўпроқ ўқувчиларга 1 минг 473 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг