Сўх заъфарони Қатар ва Эронга экспорт қилинади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Сўх туманининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган қаровсиз ерларида интенсив боғлар, доривор гиёҳлар етиштириш плантациялари ташкил этилаётгани эътиборга лойиқ.
Хусусан, «Сўх Шафран» кооперативи томонидан жаҳон бозорида харидоргир заъфарон доривор ўсимлиги етиштирилмоқда. Бу тармоқ фаолияти йилдан йилга ривожланиб, ўсимлик гулини териб саралаш ва экспортга чиқариш ишлари самарали йўлга қўйилди. Беш гектар майдонда парваришланаётган заъфарондан ўтган йили 20 килограммдан ортиқ ҳосил олинган ва унинг салмоқли қисми экспортга жўнатилган эди. Бу йил эса ўртача 50-60 килограмм қимматбаҳо хомашё йиғиб олиш режалаштирилган.
Шу кунларда саралаб тайёрланган маҳсулот ички ва ташқи бозорга чиқарилади. Яқин вақт ичида маҳсулотнинг салмоқли қисмини корхона бренди остида Қувайт ва Эрон давлатларига экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилган.
— Заъфарон халқ табобатида кўплаб касалликларга даво бўлиш билан бирга, бугунги кунда унинг гулидан олинган хомашё дунё пазандачилиги ва фармацевтика саноатида кенг қўлланади, — дейди «Сўх Шафран» кооперативи раҳбари Рашоджон Одилбоев. — Ҳозирги кунда мазкур шифобахш ўсимликни етиштириш борасида Эрон, Хитой, Италия, Туркия, Франция, Ҳиндистон, Озарбайжон сингари мамлакатларда катта тажриба шаклланган.
Қувонарлиси, Ўзбекистон сўнгги йилларда заъфарон етиштирувчи давлатлар қаторига фаол қўшилмоқда.
Тадбиркор ташаббуси қўллаб-қувватланиб, Сўх тумани ҳокимлиги томонидан «Чашма» маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфидаги Варган массивидан 12 гектар ер ажратиб берилган. Айни пайтда 5 гектар майдонда заъфарон плантацияси барпо этилди. Лойиҳа доирасида юзга яқин доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг