Соҳибанинг бахти энди тўкис
Фото: Халқ сўзи
Фарғоналик Соҳиба Қосимованинг яқин-яқингача бошпанаси ва ҳатто тўй-давраларга кийиш учун оҳорли либоси ҳам йўқ эди. Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида унга бир хонали уй берилди, Фарғона шаҳрида жойлашган Корея халқаро университетига ўқишга кирди. Нуфузли олий таълим муассасасида Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозoров тавсияси билан грант асосида ўқиётган Соҳиба бу йил биринчи курсни муваффақиятли тамомлади.
Мамлакатимизда ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими асосида кенг қамровли эзгу ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, буни Соҳиба сингари юзлаб ёшларимиз мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Фарғона вилоятида ҳам Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий муҳитга мослаштириш ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар эмин-эркин ўсиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётгани эътиборга лойиқ.
Куни кеча «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими бошқаруви ташаббуси билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Унда мустақил ҳаётга қадам қўйган ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 нафар йигит-қизга пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шу куни Фарғона шаҳридаги Ойбек, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бор шахслар ҳолидан ҳам хабар олинди, улардан бир нечасига замонавий махсус аравачалар совға қилинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг