Соғлом аёл – соғлом жамият

21:03 26 Апрель 2022 Жамият
798 0

Фото: Халқ сўзи

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Шаҳрисабз шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳридаги 40 та маҳалла фуқаролар йиғинининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари иштирокида эстафетали югуриш бўйича мусобақа ўтказилди.

«Соғлом аёл - соғлом жамият» шиори остида ташкил этилган бу саломатлик тадбирида югуришдан ташқари раҳбар аёллар волейбол бўйича ўзаро баҳс олиб борди.

— Эстафетали югуришда барча иштирокчилар ортда қолмасликка, маррага биринчилар қаторида етиб келишга интилишди, — дейди Шаҳрисабз шаҳар «Сариосиё» маҳалла фуқаролар йиғини раис ўринбосари Тамара Орипова. — Бу фаоллик, чаққонлик ва эпчиллик, албатта, иш жараёнида ҳам асқатади. Энг муҳими, раҳбар аёллар бу саъй-ҳаракати билан маҳаллалардаги хотин-қизларга намуна бўлишди, уларга гўё «маҳорат дарси» ўтаб беришди. Келгусида тумандаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирларини мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

Ғолиб ва совриндор аёлларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?