Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига кўра, Бобоев Алишер Шукруллаевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Алишер Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтида катта лаборант сифатида бошлаган.
Турли йилларда Тошкент фармацевтика институти тиббий биологик фанлар кафедраси катта лаборанти, Тошкент шаҳар Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 1-сонли Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда Республика клиник шифохонаси урология бўлими сингари қатор муассасаларда шифокор-уролог, Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибиятида бош мутахассис каби лавозимларда ишлаган.
II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган Алишер Бобоев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг