“СМС” хабарнома юбориш орқали фуқароларни чув тушириб келган “сохта оператор” қўлга олинди
Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида яшовчи 33 ёшли И.К. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 7.500.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ечиб ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти, Арнасой туманида яшовчи 26 ёшли Х.О. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Х.О., жабрланувчи И.К.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, “СМС” хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 7.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.О.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг