“Скрипка” операцияси фош этилди
Бу суратга қараган киши "оддий скрипкаку" дейиш мумкин. Бироқ...
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” божхона постига келтирилган мана бу халқаро почта жўнатма бир қарашда оддий скрипка.
Бироқ божхона ходимининг ҳушёрлиги натижасида навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош бўлди.
Унга кўра, мазкур жўнатма ренгент қурилмаси орқали бохона назоратидан ўтказилганида, скрипканинг юқори қисмидаги алоҳида ўринда ҳалқаро почта декларациясида кўрсатилмаган, оғирлиги 86,4 гр. бўлган 22 дона тилла буюмлар борлиги аниқланди.
Тилла буюмларнинг қиймати 36 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, 2013 йилда Берн шаҳрида имзоланган Халқаро почта иттифоқининг почта жўнатмаси регламенти баённомаси ва Умумжаҳон почта конвенциясига мувофиқ, почта жўнатмаси орқали юборилаётган барча товарлар халқаро почта декларациясида тўлиқ қайд этилиши шартлиги, шунингдек, почта жўнатмаси орқали заргарлик буюмларини юбориш тақиқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг