Сиз ўз депутатингизни танийсизми?
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Мингбулоқ тумани сайловчилари бу саволга аниқ жавоб берадиган бўлди. Туман ҳокимлигининг “Мингбулоқ” газетаси ўзининг янги йилдаги илк сонида ҳудудлардан сайланган депутатларни ўз ўқувчиларига батафсил таништирди. Махсус қўшсаҳифада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган туман ҳокимидан тортиб иқтисодчи-ю муаллим, тадбиркору фермерлардан иборат депутатларнинг суратлари, иш жойи, телефон рақами ва сайлов округига доир маълумотлар тўла чоп этилди.
— Биз депутатларимизни туманимиз тараққиёти ва халқ турмуш фаровонлигини оширишга чинакам ҳисса қўшиши тизимини яратишда иштирок этяпмиз, — дейди нашр муҳаррири Қосимжон Акбаров. — Газетамизда ёритилган ушбу қўшсаҳифани плакат шаклида ҳам кўп нусхада чоп эттирдик. Яқинда Қонунчилик палатаси депутати Зафаржон Худойбердиев иштирокида конференция ўтказилади. У Қонунчилик палатасида Президентимиз томонидан қилинган маърузада депутатлар олдига қўйилган кенг кўламли вазифаларни батафсил тушунтириб беради.
Туман газетасининг хайрли ташаббуси эътиборга молик. Зеро, ҳар бир сайловчи ўзи ишониб овоз берган депутатини таниши, унга ўзи ёки ҳудуднинг долзарб масалалари юзасидан мурожаат қилиб, мунтазам мулоқот ўрнатишига бунинг фойдаси тегиши аниқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг