Сиярто: Венгрия Путинни Халқаро жиноий суд ордерига асосан ҳибсга олмайди

19:03 22 Октябр 2025 Дунё
324 0

Венгрия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Доналд Трамп билан учрашиш учун Будапештга келса, мамлакат Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг уни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорини бажаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Пéтер Сиярто маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Вазирнинг сўзларига кўра, Венгрия аввалроқ ХЖС аъзолигидан чиққанини эълон қилган ва ушбу суд органининг қарорларини тан олмайди.

— Президент Путин ёзда АҚШга ташриф буюрган эди ва у ерда ҳибсга олинмади. Агар у Венгрияга келса, бу ерда ҳам ҳибсга олинмайди. Умид қиламанки, Европа давлатлари ҳам унинг самолётига Венгрияга учишига рухсат беради, чунки Трамп билан учрашуви тинчлик учун муҳим аҳамиятга эга. Агар бирор мамлакат Россия президентининг самолётига парвозга рухсат бермаса, бу у тинчликни истамаётганини англатади, — деди Сиярто.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер