Сирдарёдаги 10 йил фарзанд кутган оила бирйўла уч болали бўлди

11:26 27 Март 2025 Жамият
82 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Боёвут туманидаги Дўстлик маҳалласида яшаётган, турмуш қурганларига 10 йил бўлган Тўлқин Раҳмонбердиев ва Гулноза Раҳмонбердиеванинг ҳали фарзандлари йўқ эди.

Муборак Рамазон ойида, Ҳайит арафасида улар бир эмас, уч эгизак фарзандли бўлди.

— Чақалоқларнинг ҳам, уларнинг онасининг ҳам саломатлиги яхши, —дейди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори, олий тоифали акушер-гинеколог Ханифа Содиқова. — Эгизакларнинг биринчиси ўғил, вазни 2.200 кг бўлса, иккинчиси қиз чақалоқ 2.080 кг, учинчиси қиз чақалоқ эса 2.250 кг вазнда туғилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?