Сирдарёда ёнғин бўлаётган уйдан 3 нафар бола қутқариб қолинди

18:49 17 Февраль 2025 Жамият
322 0

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Сирдарё вилоятида Ширин шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин ичида қолиб кетган 3 нафар вояга етмаган бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 17 февраль куни соат 14:30 да Ширин шаҳрининг Амир Темур маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарувчилари етиб бориб, алангани соат 14:37 да тўлиқ ўчирган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида хонадон ичида уч нафар вояга етмаган – 2019 йилда туғилган Ж.Ж., 2020 йилда туғилган Ж.М. ҳамда 2022 йилда туғилган Ж.И. қутқариб олинган. Уларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган.

Қўшимча қилинишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер