Сирдарёда Венгриянинг «ZA-Invest Poultry» компанияси билан ҳамкорликда 8 та фабрика қурилади
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилоятида Венгриянинг «ZA-Invest Poultry» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида кластернинг 130 гектар майдонида 8 та паррандачилик фабрикаси, инкубатор, кушхона ва қайта ишлаш цехлари, озуқа ишлаб чиқариш корхонаси, музлаткич ва маъмурий бинолар қурилади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач йилига 16 миллион дона бройлер товуқ етказиб берилади ва 120 минг тонна омухта ем ишлаб чиқарилади.
Ушбу йирик лойиҳани «OTP Green Fund» молиялаштирилади ва «OTP Group» таркибига кирувчи «ZA-Invest Poultry» компанияси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкилотчилигида Венгриянинг «OTP Group» концерни делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда гуруҳ таркибига кирувчи компания билан айни масала, яъни Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш борасидаги навбатдаги чоралар конструктив тарзда муҳокама қилинди ҳамда инвестиция битими, ер участкасини ижарага бериш, таъсис ва низом шартномалари имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг