Сирдарёда ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштириб келган сохта оператор қўлга олинди

14:42 05 Январь 2024 Жамият
432 0

Фото: Архив сурат

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи (аёл) Н.З. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра, 6 300 000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи 28 ёшли Қ.М. эканлиги аниқланган.

Унга кўра, Қ.М., жабрланувчи (аёл) Н.З.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, “СМС” хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритган сўнг, Н.З.нинг номига 6 300 000 сўм миқдорида онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер