Сирдарёда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

17:18 04 Октябр 2023 Жамият
776 0

Фото: “Халқ сўзи”

Гулистон тиббиёт кластерида лапароскопия усулда қизилўнгач диафрагма тешиги чурраси билан боғлиқ юқори технологияли илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ушбу турдаги амалиётлар ҳозиргача Академик В. Ваҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва бошқа ихтисослаштирилган марказлар ҳамда хорижий давлатларда ўтказилиб келинаётган эди.

— Гулистон тиббиёт кластерида шу бугунги кунга қадар лапароскопия усулда холецистектомия, буйракдаги кистектомия, аппендектомия билан боғлиқ 3000 дан зиёд амалиётларни ўтказганмиз,—дейди Гулистон тиббиёт кластери хирурги, олий тоифали хирург-лапараскопист Акмал Ўролов. —Мана энди, булар қаторига қизилўнгач чурраси билан боғлиқ лапароскопия амалиёти ҳам қўшилди.

Албатта, Гулистонда бу каби мураккаб операцияларнинг ўтказилиши юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

                                                                Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер