Сирдарёда ЭТК бошлиғи катта миқдордаги пора билан ушланди

19:43 01 Июль 2024 Иқтисодиёт
724 0

Фото: Прократура департаменти

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлга киритган Электр тармоқлари бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

У ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер