Сирдарёда барпо этилаётган янги ИЭС учун Япониядан олиб келинаётган замонавий газ турбинасининг иккинчи босқичи юртимизга кириб келди

10:32 28 Январь 2023 Иқтисодиёт
816 0

Хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Унда «Mitsubishi» компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энг энергия тежамкор технологиялари ҳамда газ турбиналари ўрнатилмоқда.

Мазкур станция учун Япониядан олиб келинаётган йирик энергоқурилмаларнинг иккинчи босқичи юртимизга кириб келди. Ушбу қурилмалар айни кунда Қорақалпоғистон Республикасидан Сирдарё вилоятига олиб келинмоқда.

Станция йилига 12 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд. куб метр табиий газ тежалади. Станция жорий 2023 йил якунига қадар ишга туширилади.

Станция қурилиши давомида 2000 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 120 нафар янги иш ўрни яратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида мазкур ИЭСда Япониядан олиб келинган биринчи газ турбинаси ўрнатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер