Сирдарёда 623 тонна пилла етиштирилди
Жорий йилда Сирдарё вилоятида 11087 қути ипак қурти парваришланди. Бу ишда 2271 та фермер хўжалиги ва 1533 нафар касаначи иштирок этди. Улар билан тузилган шартномаларга кўра 621 тонна пилла етиштириш белгиланган эди.
Вилоятда пилла тайёрлаш бўйича мўлжалланган ана шу марра эгалланди.Қабул пунктларига 623 тонна хом ашё топширилди.
Ушбу меҳнат зафарига шартномадагидан анча кўп пилла етиштирган Боёвут туманидан «Хасан Тиллаевич», «Холбеков Темурқул», Гулистон туманидаги «Асқарали Ривожи», «Бозорбой ота» фермер хўжаликлари, касаначилардан Адолат Эгамбердиева , Зулайхо Бўтаева, Нигора Бегимқулова, Фарида Бўрибоева кабилар салмоқли ҳисса қўшди.
Эътироф этиш лозимки, сўнгги йилларда вилоятда пиллачиликни ривожлантириш, хусусан унинг озуқа базасини кенгайтириш борасида сезиларли даражада ўсишга эришилди. Айни чоғда Сирдарёда 1932,3 гектар тутзор мавжуд. Жорий йилда 114 гектар янги тутзор ташкил этилди. Бундан ташқари Президентимизнинг соҳа ривожига қаратилган қарорларига асосан алоҳида «тутчилик хўжалиги» ташкил этилган бўлиб, унда йилига 1 миллион тупга яқин тут кўчатларини етиштирилмоқда.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
(«Халқ сўзи).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг