Сирдарёда 2,4 млрд сўмлик электр ўғирлаган «тадбиркор» фош этилди
Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Сирдарё вилоятида 2,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган «тадбиркор» фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Янгиер шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор Г.С.га қарашли бинода ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 49 миллион сўмлик зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг