Сирдарёда 2 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
Иллюстратив фото
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат буюртмачиларининг 2 миллиард сўмлик давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси буюртмачилигида ҳудуддаги маҳаллаларни ривожлантириш мастер-режасини ишлаб чиқиш бўйича жами 2 млрд сўмлик давлат харидида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг қатор талабларига зид равишда баҳолаш жараёнида рақобат ва холислик принциплари бузилишига йўл қўйилган.
Хабарда келтирилишича, қайд этилган ҳолат бўйича агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомаси бекор қилинган. Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг