Сирдарё вилояти мактабларининг моддий-техник базаси Жанубий Кореялик ҳамкорлар томонидан замонавийлаштирилмоқда

17:21 19 Июнь 2023 Жамият
431 0

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Сирдарё вилоятининг Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги мактабларнинг моддий-техник базасини замонавийлаштириш йўналишида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, элчихона ташаббуси билан Жанубий Кореянинг Пёнтек шаҳри мери Чан Чжон Сон билан музокаралар ўтказилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Пёнтек шаҳри ва Сирдарё вилояти ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилгани мамнуният билан қайд этилиб, истиқболда ушбу ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Пёнтек шаҳри мери Чан Чжон Сон ўзаро ҳамкорлик доирасида Сирдарё вилоятидаги умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар моддий-техник базасини замонавийлаштириш мақсадида беғараз ҳомийлик ёрдами ажратилишини маълум қилди.

Жумладан, Жанубий Корея томони элчихона билан ҳамкорликда компьютер, планшет, проектор, принтер, электрон доскалар, тегишлик китоблар, дарслик ва зарур жиҳозларни ишлаб чиқиб, тақдим этиш механизмларини ўрганиб чиқишини билдирди.

Эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида музокаралар якунида элчихона ва Пёнтек шаҳри мерияси ўртасида дўстона ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер