Сирдарё делегацияси Хитойда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш тажрибасини ўрганмоқда
Айни кунларда ташаббускор ва фаол аёллардан иборат Сирдарё вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Сафар доирасида улар Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув курсида иштирок этмоқда. Ушбу курс Хитойнинг Шенси провинциясида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича илғор тажрибани ўрганишга қаратилган.
Хизмат сафари дастурида провинция раҳбарияти билан учрашувлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналари фаолияти билан танишиш, шунингдек, аёл тадбиркорлар уюшмалари билан тажриба алмашиш ўрин олган. Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги замонавий амалиётлар билан ҳам танишилмоқда.

Маълумот учун: Шенси провинсияси Хитойнинг саноати ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, иқтисодий тараққиёт ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурларини амалга ошириш борасида салмоқли тажрибага эга. Делегация мазкур провинциядаги сочиқ, чойшаб, ётоқ буюмлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, асосий мижозлари нуфузли меҳмонхоналардан иборат бўлган “Shaanxi Yalan Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, “Shaanxi Lyutsindju Food Sayens and Technology” сояни қайта ишлаш заводидаги иш жараёнлари, замонавий технологиялар, тадбиркорлик тажрибалари ўрганилди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг