Сирдарё дарёсида 37 дона балиқ овлаганлар ҳайвонот дунёсига қарийб 700 миллион сўм зарар етказди

Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга қарийб 700 миллион сўм зарар етказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Сирдарё дарёсининг Гулистон тумани «Теракзор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ўтказилган рейд давомида фуқаролар И.Д., Б.Й. ва И.Д, томонидан ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқ ҳамда резина қайиқ ёрдамида турли хилдаги 36 та балиқ, жумладан, 1 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган «Туркистон мўйловдори» овлангани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат натижасида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар бузилиб, ҳайвонот дунёсига 694 миллион 220 минг сўм зарар етказилган.
Рейд давомида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган 36 дона балиқ, 1 дона электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 2 дона аккумулятор, 1 жуфт эшкак, 1 дона тутгич ва 1 дона тунги ёритиш мосламаси ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинча сақлаш учун олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратурасига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг