Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб хоним Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган халқаро марказда заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, муҳаддислар мероси тадқиқ этилаётгани, қисқа вақт ичида ўнлаб тарихий китоблар нашр этилгани ҳақида маълумот берилди.
Музейдаги тарихий ашёлар ва турли даврларга оид Қуръон ва бошқа муқаддас китоблар нусхалари, буюк муҳаддиснинг ҳаёти хронологик тартибда ишланган суратлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Сингапур Президенти Ҳадис мактабида ҳам бўлди ва бу ерда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда тингловчилар билан суҳбатлашди.
Мактабда ҳадис илмини ўрганаётган ёшлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятларга юқори баҳо берилди.
Ҳалима Яқуб хоним ҳадис мактаби тингловчилари билан бирга суратга тушди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг