Синдаров учинчи, Нодирбек бешинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлди
Маълумки, Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида соврин жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган «Freestyle Chess Grand Slam» турнири бўлиб ўтмоқда.
12 февраль куни ушбу нуфузли турнирнинг ярим финали баҳслари ўтказилди.
Унда иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши 7 та партиядан иборат муросасиз баҳс ўтказди.
Шиддатли кечган ярим финалнинг асосий баҳсида ғолиб аниқланмагач, шахматчилар тай-брекка йўл олишди. 6 партия давом этган баҳс умумий дуранг натижани келтириб чиқарди. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган армагеддон Каруананинг қўли баланд келиб, турнирнинг финал босқичига йўл олди.
Шу тариқа, Фабиано Каруана ҳамда германиялик Винсент Каймер «Freestyle Chess Grand Slam» турнири финалида бош соврин учун курашадиган бўлди.
Маълумот учун, Винсент Каймер ярим финалда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенни мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилганди.
13 февраль куни, мусобақанинг учинчи ўрин учун баҳсида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенга қарши ўйин ўтказади. Бу икки шахматчининг саралаш босқичидаги ўзаро учрашувида Жавоҳирнинг қўли баланд келган эди.
Турнирда иштирок этаётган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов 5-8-ўринлар учун Франциялик Алиреза Фирузджага қарши қора доналарда баҳс олиб борди ва якунда кучли рақибини мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 5-ўрин учун курашади Ҳикару Накамурага қарши дона суради. Бешинчи ўринни эгаллаган шахматчи 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг