Silk Avia янги ATR 72-600 ҳаво кемасини кутиб олди
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Ҳаво кемаси Airbus концернининг Тулузадаги (Франция) заводи аэродромида барча зарур техник ҳамда парвоз синовларидан ўтди ва соат 15:00 да Тошкентга қўнди. Анъанага кўра, авиалайнер сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Тошкент аэропортида янги ҳаво кемасини ОАВ вакиллари ва Uzbekistan Airways раҳбарияти кутиб олди.
Тўғридан-тўғри заводдан келган кема ҳали ҳам соддалаштирилган фузеляж ранги – бутунлай оқ рангда. Келгусида «Uzbekistan Airways Technics» ангарларидан бирида миллий Хон-атлас тасвиридаги анъанавий ливреяни чизиш режалаштирилган.

ATR 72-600 авиалайнерининг максимал оғирлиги 22 800 кг ни ташкил этади, 1528 км гача парвозни амалга ошириши мумкин. Янги ҳаво кемаси аллақачон парвозлар жадвалига киритилган. У ўзининг илк парвозини маҳаллий йўналиш бўйича амалга оширади.
«Uzbekistan Airways авиакомпанияси таркибига кирувчи Silk Avia ўз олдига улкан мақсадларни қўйди: мамлакатимиз ичида амалга ошириладиган парвозларда етакчи бўлиш, доимий равишда йўналишлар тармоғини кенгайтириб бориш ва авиақатновлар сонини кўпайтириш шулар жумласидандир. Қолаверса, умумий мақсадимиз, Янги Ўзбекистоннинг мақсади – Республика бўйлаб авиақатновлар сонини ошириш ва ички туризмни ривожлантириш учун шарт-шароит яратишдир. Бунга эса мамлакатимиз шаҳарлари ўртасидаги авиация алоқаларини тиклаган ҳолда, турбовинтли ATR бренди остидаги ҳаво кемалари шубҳасиз катта ёрдам беради», – деди Uzbekistan Airways» АЖ Бошқарув раиси Шухрат Худайқулов.

Silk Avia – Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси бўлиб, 2021 йил 6 июлда мамлакат ичида арзон ва қулай нархлардаги авиақатновларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. 2023 йилда Silk Avia брендини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси миллий авиаташувчиси таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters бошқарувига ўтди.
Silk Avia авиапарки 72 тагача йўловчини сиғдира оладиган тўртта ATR 72-600 минтақавий йўловчи ташувчи ҳаво кемаларини ўз ичига олади. Айни пайтда Silk Avia Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Фарғона ва Урганч шаҳарларини бир-бири билан боғлаб келмоқда.






Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг