Siemens Energy билан янги қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда

00:56 02 Июнь 2023 Иқтисодиёт
624 0

Жорий йилнинг 31 май куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Сарвар Хамидов Siemens Energy компаниясининг Европа минтақаси бўйича президенти Ариел Порат билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, умумий қиймати 3,4 миллиард евро бўлган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Улар қаторида Сурхондарё вилоятида буғ-газ электр станциясини, “Навоийазот” акциядорлик жамияти негизида фотоэлектр ва иссиқлик электр станцияларини қуриш лойиҳалари ҳам бор.

Бундан ташқари, учрашувда рақамлаштириш, металлургия, электротехника, водород энергетикаси, нефть-газ саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Музокаралар якунларига кўра, аниқ инвестиция лойиҳалари, уларни амалга ошириш бўйича босқичма-босқич механизмлари ва муддатларини ўз ичига олган қўшма “Йўл харитаси”ни тасдиқлашга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер