Сиднейдаги оммавий отишмада 20 га яқин одам жароҳатланди
Австралиянинг Сидней шаҳрида 60 ёшли эркак ўқ узиб, 20 га яқин одамга турли даражадаги тан жароҳати етказди. Бу ҳақда РБК хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса якшанба куни кечқурун шаҳарнинг ғарбий қисмида содир бўлган. Гувоҳлар 50 дан 100 гача ўқ узилганини айтишмоқда. Эркак йўлдан ўтаётган автомобилларга бепарво равишда ўқ узган ва полиция томонидан қўлга олинган.
Ҳодиса натижасида бир киши оғир яраланиб, шифохонага ётқизилган. Кэмпси полиция бўлимига уч нафар енгил тан жароҳати олган фуқаро етказилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонага жўнатилган.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари ҳодиса жойида яна 16 нафар енгил яраланган шахсга ёрдам кўрсатган, улардан иккитаси шифохонага ётқизилган.
Полиция маълумотича, ҳибсга олинган шахснинг террорчилик ёки жиноий гуруҳлар билан боғлиқлиги аниқланмаган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг