Швецияда 1200 сўмга жиҳозланган квартира сотиб олиш мумкин
Швециянинг Сурсел шаҳрида икки хонали квартира бир крон ёки 1200 сўмга сотилмоқда.
“SVT Nyheter” газетасининг ёзишича, ушбу мулкка ҳозирча қизиқиш йўқ. Маълум бўлишича, яқинда яна бир нечта шунга ўхшаш квартиралар худди шундай арзон нархда сотувга қўйилади. Исталган инсон ушбу квартираларнинг эгаси бўлиши мумкин.
Бундай кутилмаган фойдали таклифида ҳеч қандай ҳийла ёки алдов йўқ. Сотувга қўйилган квартира уч қаватли бинода жойлашган. У тўлиқ жиҳозланган. 57,5 квадрат метр майдонга эга квартирада ошхона, сув, электр энергияси, канализация мавжуд. Квартира тоза, илиқ ва шинам. Хўш, унда нима учун ҳеч ким бу уйларда яшашни хоҳламайди?
"Сурселда яшашни хоҳлайдиган ёшлар жуда кўп, аммо улар квартираларга унчалик қизиқишмайди. Улар иш топишади ва арзон ҳовлиларни сотиб олишади", дейилади маҳаллий кўчмас мулк агентлиги берган изоҳда.
Шаҳар ҳокимияти уйларни муҳожирларга берган, аммо мактаб йўқлиги сабабли улар тезда кўчиб кетишган.
Ҳокимият нарх арзон қилингани учун квартиралар сотилишига умид қилмоқда. Агар уй-жойга қизиқувчилар бир нечта бўлса, ким ошди савдоси ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг