Шов-шувли фестивал: Андижонга қайси жаҳон юлдузлари келмоқда?
Хабарингиз бор, Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Ижтимоий тармоқларда мазкур фестивал учун миллионлаб АҚШ доллари ажратилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хўш, унга қайси санъаткорлар таклиф этилмоқда? Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати илк маълумотларни очиқлади.
"Фестивалга Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.
Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг