“Шоҳимардон”да собиқ ўқувчилар билан онлайн мулоқот ўтказилди

Фарғона вилоятининг эксклав ҳудудида жойлашган “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 374 нафар келажагимиз ворислари таълим-тарбия олмоқда.
Ушбу билим маскани устозлари ташаббуси орқали мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларида ишлаётган ҳамда хориждаги нуфузли ОТМларда ўқиётган собиқ ўқувчилар билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Хусусан, мулоқотда Фарғона давлат университети профессори Ирода Холдорова, Жиззах давлат педагогика университети доценти Гулнора Ғаниева, Буюк Британиядаги Рединг униеврситети магистратура босқичида ўқиётган Жамшид Насриддинов, АҚШнинг Аризона шаҳридаги компаниялардан бирининг менежери Ҳомиджон Ғаниев иштирок этди.
— Афсуски, вақти тўғри келмагани учун хорижда ўқиб, ишлаётган ўнлаб собиқ ўқувчиларимиз онлайн мулоқотда иштирок этиша олмади,—дейди мактаб директори Элнора Бакирова. — Аммо бу каби мулоқотларни доимий равишда ўтказиш ҳамда собиқ ўқувчиларимизни тўлиқ қамраб олиш режалаштирилган.
Бундан кўзланган мақсад бугун таълим-тарбия олаётган ўқувчиларимизга мотивация бериш, дунёвий илм-фанларга қизиқтириш ва юқори рейтингдаги машҳур олий билим масканларида ўқиш учун рағбатлантиришга қаратилган.
Бунинг учун эса билим даргоҳида барча замонавий шарт-шароитлар муҳайё этилгани эътиборга молик. Ўз навбатида, дарсдан сўнг турли фанлардан қўшимча тўгараклар, спорт машғулотлари йўлга қўйилган, бу ўғил-қизларимиз ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб улғайишига хизмат қилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг