Шоҳимардонда кичик ГЭС иш бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғининг Кўли Қуббоннинг ҳаётбахш сувидан энергия манбаи олиш имконияти яратилди. Мироблар, энергетика соҳаси билимдонлари ҳамкорлигида тоғлар чўққисидаги музликлардан эриб ҳосил бўлаётган сувдан электр нури олинмоқда. Шу кунларда қишлоқда бу янгилик катта тантана сифатида нишонланди. Тантанада Шоҳимардон кичик гидроэлектр станцияси ишга туширилиши манзилдаги тарихий қурилиш сифатида эътироф этилди. Замонавий мезонлар асосида бунёд этилган юқори кучланишли ушбу гидроиншоот қаҳратон қишда ҳам тўла қувват билан ишлайди.
Мазкур иншоот йилига 13 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариб, йилига 3,5 миллион метр куб табиий газ сарфининг олдини олишга хизмат қилади. Янги иншоот маҳаллий аҳолининг электр энергияга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш билан бирга эҳтиёждан ортганини қўшни Қирғизистон Республикасига ҳам экспорт қилиш имкониятини беради.
— Кичик ГЭСнинг ишга тушиши иқтисодий жиҳатдан ғоятда фойдали, — дейди «Шоҳимардон» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Рустамжон Нишонбоев. — Бундай қулайликлар туфайли ҳудудда туризм инфратузилмаси янада ривожланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг