Шофиркон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Амонов Мўмин Олимович Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 4 март куни Халқ депутатлари Шофиркон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этган ва сўзга чиққан.
Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган, хусусан, вилоят ҳокимининг Амонов Мўмин Олимовични Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилган.
Маълумот учун, Мўмин Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.
Бугунги тайинловга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг