Шинжон тиббиёт университети ректори СамДУнинг фахрий профессори бўлди
Самарқанд давлат университетига Шинжон тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса ва Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш бўйича Хитой халқаро алмашинув ва тарғибот ассоциацияси президенти, академик Хан Деминлар ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кутиб олди.
Анжуман давомида Хитой—Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий, маърифий, маданий алоқаларнинг тараққиёти ва мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшганлиги учун Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.
Тадбирдан сўнг хитойлик олимлар Биокимё институти кампуси, “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” илмий лабораторияси билан танишди. Мазкур лаборатория фаолияти янада яхшилаш учун ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Маълумот учун, Шинжон тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса 2023 йилдан бошлаб Биокимё институти олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда. Жорий йилда Самарқанд давлат университетида ўтказилган “Истеъмол қилинадиган доривор ўсимликлар ресурслари ҳамда биологик фаол ингридиентлар” мавзусида VIII Халқаро симпозиум ташкилотчиси ҳисобланади. СамДУ профессори Хуршид Бозоров раҳбарлигидаги “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” номли лабораториянинг саккиз нафар илмий ходимига раҳбарлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг