Шимолий Кореяда «гамбургер», «музқаймоқ» ва «караоке» сўзлари тақиқланади

09:54 15 Сентябр 2025 Дунё
93 0

Шимолий Кореяда гидлар учун янги тил меъёрлари жорий этилди. Унга кўра, улар хорижий ва жанубий корейсча иборалардан фойдаланмаслиги лозим, хусусан «гамбургер», «музқаймоқ» ва «караоке» каби сўзларни ишлатиш тақиқланмоқда. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Хабарга кўра, август ойининг ўрталаридан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб хорижий туристлар билан ишлайдиган гидларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари йўлга қўйилган. Гуруҳлар 20–30 кишидан иборат бўлиб, машғулотларда келажакдаги гидларнинг хулқ-атвори, касбий стандартлари ҳамда сўз танлашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Стажёрларга хорижий ва жанубий корейсча сўзлардан қочиш тавсия этилган. Масалан, «гамбургер» ўрнига «дачжин-гоги кёппан» («мол гўшти қийма солинган икки нон») ибораси ишлатилиши лозим. Шунингдек, «музқаймоқ»ни ифодалаш учун «эсукимо» («эскимо») ёки «орймбосинги» сўзлари қўлланиши кераклиги айтилган. Жанубий Кореяда кенг тарқалган караокелар эса «экранли ҳамроҳлик машиналари» деб аталиши белгиланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади — туризм соҳаси мутахассисларини «шимолий корейсча лексика»дан фойдаланишга ўргатиш, улар томонидан онгли ёки онгсиз равишда жанубий корейсча ва хорижий иборалардан фойдаланишининг олдини олишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?