Европа Иттифоқи Кенгаши Россиядан газ харидини тақиқлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллади
Европа Иттифоқи Кенгаши Еврокомиссиянинг 2028 йил 1 январдан бошлаб Россиядан газ харид қилишни тақиқлаш ҳақидаги таклифини маъқуллади, деб хабар беради ТАСС.
«Европа Иттифоқи Кенгаши Россия табиий газини импорт қилишдан воз кечиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича музокаралардаги ўз позициясини тасдиқлади», — дейилади расмий баёнотда.
Қарорга кўра, Россиядан на қувур орқали, на суюлтирилган ҳолатда газ харид қилишга рухсат берилмайди.
Тақиқ босқичма-босқич жорий этилади, тўлиқ тақиқлов эса 2028 йил 1 январдан кучга киради.
Янги шартномаларни тузиш 2026 йил 1 январдан бошлаб ман этилади. Қисқа муддатли шартномалар 2026 йил 17 июнгача, узоқ муддатли битимлар эса 2028 йил 1 январгача амал қилиши мумкин.
Мазкур қарор кучга кириши учун уни Европа Парламенти ҳам тасдиқлаши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг