Бир йил яшаши тахмин қилинган собиқ мураббий 8 ойдан сўнг вафот этди
Фото: BBC.com
Англия терма жамоасининг машҳур швециялик мураббийи Свен-Ёран Эрикссон 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум бўлишича, Эрикссонга январ ойида саратон ташхиси қўйилиб, унга шифокорлар 1 йил умри қолганини айтган эди. Таниқли мураббий ўтган саккиз ой давомида турли муолажалар билан даволанди.
Қайд этиш керакки, бир неча кун аввал Свен-Ёран видолашув мактубида шудай деганди:
«Яхши ҳаёт кечирдим. Ўйлашимча, ҳаммамиз оламдан ўтадиган кунимиздан қўрқамиз, лекин, ҳаёт — бу ўлим ҳам демакдир. Биз уни борича қабул қилишни ўрганишимиз керак.
Сиз мени қўлидан келган барча ишни қилишга уринган самимий инсон сифатида эслаб қоласиз, деб умид қиламан. Хафа бўлманг, табассум қилинг. Ҳаммаси учун раҳмат, мураббийлар, футболчилар, мухлислар. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзингиз ва ҳаётингиз учун ғамхўрлик қилинг ва унда яшанг. Хайр!».
Маълумот учун, мураббий 1948 йили 5 феврал куни Швецияда туғилган. Фаолияти давомида «Бенфика», «Рома», «Манчестер Сити» каби 10 дан ортиқ клублар ва Англия, Мексика терма жамоаларини бошқарган.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг