Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилди.
Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.
Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.
Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.
Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.
Дуал таълим тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган соҳа тиббиёт экани таъкидланди.
Лекин тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.
Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.
Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.
Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг