Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Бугун, 6 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Тошкент шаҳар Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповнинг 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Рустам Калонов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси этиб сайланди.
Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умурзоқов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг