Шавкат Мирзиёев ва Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Самарқанддаги меъморий обидаларга ташрифидан фотожамланма

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди.
Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди.
Кейинги манзил “Афросиёб” музейи бўлди. Бу ердаги экспонат ва деворий суратлар Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади.
Дунёга машҳур Регистон майдони – мамлакатимизнинг яна бир “ташриф қоғози”, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг гўзал ифодаси. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг маҳобати, ўзига хос архитектураси ҳаммада ҳайрат ва ҳавас уйғотади.
Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрдилар.
"Халқ сўзи" мухбири ушбу ташрифлардан фотожамланма тайёрлади.
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг